avatar
bakiroo
@the_bakiroo
16.03.2026 14:34
Кўп қаватли уй бошқарувида муаммо борми?

Кўп қаватли уйда яшайсиз. Уй умумий майдони тозаланмаяптими? Хизмат кўрсатиш сифати ёмонми? Аввало уйингизни ким бошқараётганини билиб олинг: Ширкатми, бошқарув компаниясими ёки бошқа ташкилотми. Чунки уйни ким бошқараётгани ҳисобот бериш тартиби ва масъулиятни белгилайди.

Кейин эса ушбу тегишли масъулларга “смета ва ҳисобот борми? Уйдаги тозалаш, лифт, ёритиш, таъмирлаш ва ҳудудни ободонлаштириш каби ишлар қайси пулга ва қандай қилиб бажарилмоқда”, деб ҳисоб сўранг. Буларни билишга ҳақлисиз. Исталган вақт сметани, қилинган ишлар бўйича ҳисоботни ва шартномаларни талаб қилишингиз мумкин. Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилган «Менинг уйим» платформасидан ҳам текшириб борсангиз бўлади.

Энг асосий савол: пул етарлича йиғиляптими?

Агар уйда тўловлар етарли даражада йиғилаётган бўлса, демак муаммо пулда эмас, балки уй бошқарувида бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ҳисобот талаб қилинг, аниқ муддат беринг. Агар натижа бўлмаса, қўшнилар билан бирга умумий йиғилиш ўтказиб, уй бошқарувини бошқа бошқарув ташкилотига алмаштириш масаласини кўтариш мумкин.

Агар пул етарли йиғилмаётган бўлса, демак муаммо тўлов интизомида. Бу ҳолатда ҳар ким ўз вақтида тўлов қилиши ва қўшнилар билан бирга тартиб ўрнатиши керак. Чунки бугун пул тўланмаса эртага хизматлар ҳам ўз-ўзидан қилинмайди.

Tўланг ва талаб қилинг. Агар иш амалга ошмаса, бошқасини танланг. Бозор яратилмоқда. Танлаш эса сизнинг ихтиёрингизда бўлиши керак!
192 20.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram