avatar
bakiroo
@the_bakiroo
16.03.2026 11:16
bakiroo Фото: 250 кубми ё 500 куб Истеъмолчилар тақдим этаётган маълумотларга кўра, мартнинг 15 куни учун 500 куб эмас, амалда 250 куб базавий меъёр белгиланган бўлиши мумкин. Ҳартугул, кўраётганингиз шикоятчи истеъмолчи ҳисобидан 250 кубгача истеъмол учун 1 000 сўмдан, 250 кубдан ортиғига эса 1 800 сўмдан ечилган. Буёғи қандай бўлди? Сизларда қандай? Энергетикларимиз изоҳ ё тушунтириш берадими?
Таъминотни-ку кўриб турипмиз, ҳисоб-китобни жойига қўйиб қўйишниям эплай олишмаяптими?

Бу йил газ таъминоти билан вазият ўта оғир келганини ва янада ёмонлашганини, баҳорга чиқиб ҳам аҳвол ўнглатмаётганини истеъмолчилар кўриб турипти.

Таъминотни қойиллатиб қўйишмаганига яраша, биллингни 15 мартгача ваъда қилинган 500 кублик базавий меъёрни инобатга олиб тузатиб қўйишса бўларди.

Мартнинг биринчи ҳафтасидаёқ истеъмолчилар 100 куб метрдан кейин тўлов ҳар куб метр учун 1800 сўмдан ҳисобланаётганидан шикоят қилишни бошлашганди. Ҳудудгазтаъминот ҳисоб-китоблар қайта амалга оширилишини маълум қилганигаям 10 кундан ошди. Энди 15 кун ўтиб маълум бўлмоқдаки, 250 кубдан ортиқ истеъмолга 1 800 сўмдан ечилган.

Барака топгурлар, газ қазишни, тақсимлаш ва босим назоратини, газ таъминотини қойиллатиб қўймаганга яраша, ҳисоб-китобни тўғри қилиб қўйинглар.
Daryo
“Бу йил вазият ҳар йилгидан ҳам оғирроқ”. Наманган аҳолисининг аксарият қисми газсиз қолди
Вилоятда 2026 йил 10 март куни бошланган газ тақчиллиги ҳозиргача ўз таъсирини кўрсатмоқда. Аҳолининг фикрича, босимнинг пасайиши ёки умуман йўқолиб қолиши нафақат табиий омиллар, балки инсон омили билан ҳам боғлиқ. Бунинг ортидан уйларни иситиш муаммога айланиб, болалар шамоллаб қолган.
55 18.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram