Реновация тўғрисидаги қонуннинг янги лойиҳаси эълон қилинадими?
Бекат-дўконларнинг бузди-буздиси авжига чиққан шу кунларда Реновацияга тушган ҳудудларда уй-жой мулкдорларини Конституция ҳимоя қила оладими, деган ёқимсиз саволлар пайдо бўлиши табиий.
Қандай қилиб, дўкон эгаларини
Конституция ҳимоя қила олмаётган бўлса, уй-жой эгаларини ҳимоя қила олади?
Ўтган ҳафтада Реновация тўғрисидаги қонун Сенатдан қайтгани маълум бўлди. Йўқ, бу хабарни парламент палаталаридан эмас, ҳукумат вакилларининг микрофонга тасодифан тушиб қолган
суҳбатидан хабар топдик:
“Сенат [реновация тўғрисидаги қонун лойиҳасини палатага] қайтарган. Аҳоли розилигини 100% олишнинг иложи йўқ-ку”.
Орадан 6 ой ўтиб, қонун қуйи палатага қайтипти. Тўп яна Қонунчилик палатасида. Конституция нормаларига амал қилинмаётганига-ку кўникдик, ҳеч қурса, қонунда қандай ўзгаришлар бўлишини расман айтишар?
Президент фармони билан киритилган “Реновация лойиҳасини бошлашга
барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилиши”
талаби сақланадими?
Реновация ҳудудига тушган якка тартибдаги уй-жойлар, бизнес объектлар билан қандай компенсация тартиби ишлайди?
Ижтимоий объектлар-чи? 3 минг аҳоли яшаган маконга 30 минг аҳоли кўчса, мактаб-боғча, поликлиника нима бўлади?
Зичлаштириш нормасига мезонлар белгиланадими?
Яқин йилларда реновация уй-жой қурилишининг 60%ини қамрайди. Буларнинг ҳаммаси миллионлаб ўзбекистонликлар мулкига, ҳаёт сифатига тааллуқли. Шундай экан, Қонуннинг янги лойиҳаси ҳам, унга қўшимча ва ўзгартиришлар ҳам ҳар бир босқичда эълон қилиб борилиши адолатли бўлади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram