avatar
bakiroo
@the_bakiroo
12.03.2026 17:36
bakiroo Камбағаллик қандай қисқартирилади? “Avval iqtisod…”нинг навбатдаги сонида [мутлақ] камбағалликни маъмурий қисқартириш воситасига айланган минимал истеъмол харажатлари, декларациялаш қонунисиз коррупцияга қарши кураш, баҳор келсаям охири кўринмаётган энергокризис, ёш оилалар учун имтиёзли ипотека, Р2Р ўтказмалар назорати ва нақдсиз тўловлар истиқболи ҳақидаги мавзуларда фикр юритдик. Ўтказиб юборманг.
Минимал истеъмол харажатлари ҳудудлар қирқимида табақалаштирилади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бугун ўтказган матбуот анжуманида кўпдан бери жамоатчилик ва ОАВда туғилаётган оғриқли саволларга жавоб берилган.

Хусусан, айтилишича, энди камбағаллик чегараси — минимал истеъмол харажатлари миқдори ҳудудлардаги даромадлардан келиб чиқиб табақалаштирилади. Анжуманда вазирлик вакиллари айрим ноаниқликларга ҳам йўл қўйишган, масалан, "бу йил биринчи марта минимал харажатлари инфляциядан паст даражада индексация қилинди" деб баёнот берилди. Афсуски, бу биринчи марта эмас. Нафақат 2026 йилда, 2025 йилда ҳам минимал истеъмол харажатлари инфляциядан паст даражада индексация қилинган (ҳурматли жаноблар адолат учун МИХ жорий этилгандан бугунга қадар йиғилган инфляция ва МИХ индексациясини таққослаб кўрсалар, кифоя бўларди). Минимал истеъмол харажатларини ойлаб кечикиб эълон қилишку, нохуш анъанага айланиб бўлган.

Нима бўлгандаям, жонли эфирда очиқ мулоқотга киришишни бошлагани ва ОАВда ноқулай саволларни бериш имконияти пайдо бўлгани ўзгаришларга умид қолдиради.
YouTube
Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi faoliyatining 2025-yil yakunlari
Anjumanda: ✔️ 2025-yil natijalari ✔️ Aholi bandligini taʼminlash va tadbirkorlikni rivojlantirish loyihalari ✔️ Ochiq muloqot va savol-javoblar
27 18.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram