avatar
bakiroo
@the_bakiroo
12.03.2026 10:04
Бир йилдан бери қурилаётган Бухоро аэропортини қуриш ва бошқариш бўйича тендер эълон қилинган

Ҳеч қандай тендерсиз кипрликми, гонконгликми ё сингапурлик “инвестор”га топширилган, техник-иқтисодий асослари тасдиқланмай туриб, лекин нархи 226 миллион долларгача шиширилиб, қурилиши ўтган йили мартда бошлаб юборилган ва 2026 йил охирида ишга туширилиши ваъда қилинган Бухоро аэропортини қуриш ва бошқариш бўйича тендер эълон қилинган.

Uzbekistan Airports’га кўра, Лойиҳа доирасида қуйидагиларни барпо этиш режалаштирилган:

Майдони 48 500 м² бўлган йўловчи терминали. Бунда терминалнинг ўтказиш қуввати халқаро рейсларда соатига 1 200 йўловчи, ички рейсларда эса 400 йўловчини ташкил этади;

Кейтеринг биноси, автотураргоҳлар ва юкларга хизмат кўрсатиш майдонлари;

Сиғими 8 000 м³ бўлган ёқилғи қуйиш мажмуаси.

Аеродром инфратузилмаси давлат бошқарувида қолади. Хусусий шерик эса йўловчи терминали ва унга тегишли инфратузилмани қуриш ҳамда ундан фойдаланиш учун масъул бўлади.

Тендерда иштирок этиш учун шу каби лойиҳаларни амалга оширишда тажрибага эга барча манфаатдор компаниялар таклиф этилади (ҳартугул Наманган аэропортини эгаллаганларга топширишмасакан).

Uzbekistan Airports нима учун қурилиши бир йил аввал бошлаб юборилган Бухоро аэропорти учун тендер энди эълон қилинаётгани ва аввалги “шерик” билан нима бўлганига, унинг мажбуриятлари кимга ўтказилишига аниқлик киритмаган.
Telegram
bakiroo
​Қимматидан ҳам қимматроқ: Бухоро аэропорти қимматлаштирилган Самарқанд аэропортидан 3 карра қиммат бўлади Бухорода соатига 1200 йўловчига хизмат кўрсатувчи қиймати 226 млн.доллар деб айтилаётган аэропорт қурилади. Аэропортнинг давлат хусусий шерикчилик шартларида қурилиши эълон қилинган. Тарғибот каналларида кўрсатилган қиёфаларга қараганда хусусий шерик ким бўлиши аллақачон аниқ. Эҳтимоли юқорики, Бухоро аэропортини қуриш бўйича хусусий шерик ҳам Самарқанд аэропортини қуриб эгаллаган субъектларга боғлиқ бўлади. Эслатиб ўтамиз, соатига 1200 йўловчига хизмат кўрсатиши айтилган Самарқанд аэропортининг қиймати дастлаб 62 млн.доллар деб эълон қилинган. Қурилиш давомида бу сумма 82 млн.долларгача шишган, лекин қуввати соатига 800 йўловчигача тушган. Бундан 3 йил аввал Самарқанд аэропорти бўйича нима учун тендер ўтказилмади, деган саволга Транспорт вазири Маҳкамов "Тендер ўтказиш бу вақт харажатлари" деб жавоб берганди. Нима учун тендерсиз танланган лойиҳаларда қиймат доим шиширилиб бориши тўғрисидаги саволга ҳали…
46 20K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram