Uzum’га 130 млн доллардан ортиқ инвестиция жалб қилинди
Омон Султонлиги суверен жамғармаси ва қатор халқаро инвесторлар Uzum рақамли экотизимига 130 млн доллардан ортиқ
инвестиция киритди. Молиялаштиришда VR Capital, Tencent ва FinSight Ventures ҳам иштирок этган.
Келишувга кўра, Uzum экотизимининг инвестиция жалб қилишдан олдинги баҳоси 2,3 млрд доллар этиб белгиланди.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2026 йилда 50 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш вазифаси белгиланган бўлиб, Яқин Шарқ инвесторлари иштирокидаги бу каби келишувлар ушбу мақсадга эришишда муҳим аҳамият касб этади.
Жалб этилган маблағлар электрон тижорат ва финтех хизматларини кенгайтириш, технологик инфратузилмани ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг барча ҳудудлари аҳолиси учун замонавий рақамли сервислардан фойдаланиш имкониятларини оширишга йўналтирилади.
Ҳозирги кунда Uzum хизматларидан ҳар ой 20 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланмоқда. 2025 йилда экотизимнинг электрон тижорат йўналиши айланмаси 1,5 баробарга ўсиб, 500 миллион доллардан ошгани қайд этилди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram