Прогнозлар қайта кўриб чиқиладими?
2022 йилда Россиянинг Украинага босқини “3 кунда Киевни эгаллаш” билан якун топмаслиги аниқ бўлгач, қатор макроиқтисодий прогнозлар қайта
кўриб чиқилганди.
Эронга босқин ҳам бир неча ҳафталик “кўламли ҳарбий операция” бўлиб қолмаслиги эҳтимоли ошиб бормоқда. Кун сайин агрессорларда хатодан чиқиш стратегияси йўқлиги аёнлашмоқда.
Нефть нархи ва айниқса жанубий портларга боғланган логистикадаги
янги муаммолар макроиқтисодий кўрсаткичларга, хусусан инфляцияга сезиларли таъсир кўрсатади. Ташқи савдоимиз (айниқса БАА ва Эрон билан), хусусан мокки савдоси чақириқларга дуч келмоқда, минтақадаги меҳнат мигрантларимиз даромадларига аллақачон шикаст ета бошлаган, ўнминглаб ватандошларимиз қайтарма рейслар билан ватанга қайтмоқда.
2026 йил учун иқтисодий
мўлжал ва
прогнозларда Эронга ҳужум, нефть нархининг икки карра ошиши ва логистикадаги янги муаммолар назарда тутилмаган (ким туш кўрипти?).
Ҳозирда бирламчи ва иккиламчи таъсирларни баҳолаш қийин. Балки уруш чўзилиши иккинчи ойга ўтса, ноаниқликларнинг товони ва харажатлари янада ойдинлашади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram