Қимматлаётган шакар: импорт божи бекор бўладими?
Февралда шакар нархи, гарчи мавсум бўлмасада, яна юқори даражада қимматлаётган маҳсулотлар қаторига кирган. Импорт ҳажми эса потираб ошмоқда.
Февралда 39,6 млн.долларлик 59,9 минг тонна шакар импорт қилинган (
январда 32,1 млн.долларлик 51,5 минг тонна шакар импорт қилинган). Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан импорт қарийб 3 карра ошган.
Импорт нархи ҳам осмонга ўрламоқда. Ўтган йили февралда шакарнинг тоннаси ўртача 525 доллардан импорт бўлган бўлса, бу йил январда 623 доллар, февралда эса 662 долларгача ошган.
Ўтган йили 1 октябрдан импорт шакар учун
20%лик акциз бекор бўлганди. Лекин импорт монополияси ва концентрацияси юқори бўлгани учун бу нархларда акс этгани йўқ.
Охирги ҳафталарда шакар учун 20%лик импорт божи ҳам бекор бўлади деган сиздиргилар бор.
Албатта, шакар бу фақат истеъмол эмас, улкан озиқ-овқат саноатимиз учун хом-ашё ва бу секторда экспортнинг рақобатбардошлигини белгиловчи унсурлардан.
Айни пайтда аждарҳо божларни бекор қилиш рақобатни рағбатлантириш ва импорт каналлари концентрациясини олдини олиш билан бирга юз бериши керак. Акс ҳолда бундан истеъмолчилар ҳам, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар ҳам ютмайди, импортчиларнинг маржаси ортгани қолади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram