“Суюнчи пули”ни тўлиқ тиклаш ташаббуси нега йўқ?
Ўзбекистонда туғилиш 9 чоракдан бери узлуксиз қисқармоқда. Иккинчи ва ундан кейинги фарзандлар туғилганда бериладиган “суюнчи пулини” бекор қилиниши айнан туғилиш қисқара бошлаган пайтга тўғри келган. 2026 йилда
Бола туғилганида бир марталик нафақа олувчилар (суюнчи пули) сони 372 624 нафардан 247 463 нафарга қисқартириш
режа қилинган (бу ғайритабиий вазифани камбағаллар сонини камайтириш, яъни ижтимоий реестрдан чиқариш орқали амалга оширишса керак, зеро “суюнчи пулига” юкламани камбағаллар оширмоқда).
Ўшанда бундай қарор нега қабул қилинганига расмий изоҳ берилмаган (ҳеч қурса тежалган пуллар қаёққа ишлатилгани бўйича: субсидияхўр олигархларгами, амалдорлар учун миллий “малибу”гами ё ҳоким ёрдамчиларигами). Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Газетага маълум қилишича, “
Тизимни қайта кўриб чиқишга оид ҳеч қандай ишланма ёки ташаббус олиб борилмаяпти”. Яъни ташаббус йўқ эмиш.
Ўзбекистонда ўзини ўзи мухолипат деб эълон қилган ХДП партияси бор, ижтимоий адолатни қадрият деб билувчи Адолат дегич партия бор. Ҳа, тушунамиз, уларнинг қарор қабул қилишдаги ўрни йўқлигини. Лекин ҳеч бўлмаса, ташаббус кўрсатиб қўйишса бўлади-ку, барака топгурлар. Бу ёқда пул тақсимлагичлар ташаббус йўқ деб важ кўрсатиб турганда айниқса.
Қисқаришни бошлаган туғилишни тўхтатиш албатта қийин, кейин арзимаган “суюнчи пули” тугул катта пул бериб ҳам тўхтатиб бўлмайди. Лекин “суюнчи пули”нинг моҳияти Ўзбекистон дунёга келган ўз болаларини тенг кўришида, биринчи, иккинчи ва учинчи деб ажратмаслигида эди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram