Ўзбекистонга 34 та давлатдан шоколад импорт қилинган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 34 та давлатдан қиймати 27,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб
6,6 минг тонна шоколад маҳсулотлари импорт қилинган.
📉 Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 минг тоннага камайган.
2026 йилнинг илк 2 ойида Ўзбекистонга энг кўп шоколад маҳсулотлари етказиб берган давлатлар:
Россия – 4 407 тонна;
Украина – 607 тонна;
Туркманистон – 209,1 тонна;
Қозоғистон – 201,8 тонна;
Туркия – 190,7 тонна;
Польша – 124,4 тонна;
Бошқа давлатлар – 825,9 тонна.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram