avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
07.08.2026 06:21
ТОП-10: Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкор давлатлари

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 195 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

emoji Мазкур даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлатлар:

Хитой — 9,5 млрд АҚШ доллари;

Россия Федерацияси — 7,0 млрд АҚШ доллари;

Қозоғистон — 2,8 млрд АҚШ доллари;

Туркия — 1,4 млрд АҚШ доллари;

Афғонистон — 1,1 млрд АҚШ доллари;

Корея Республикаси — 940,0 млн АҚШ доллари;

Франция — 890,9 млн АҚШ доллари;

БАА — 807,7 млн АҚШ доллари;

Қирғиз Республикаси — 624,6 млн АҚШ доллари;

Германия — 623,2 млн АҚШ доллари.
👍 7
28 2.5K
avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
21.07.2026 12:28
Савдо хизматлари ҳажми 5 ойда 140 трлн сўмдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 141,7 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 14 фоизга ошган.


Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 61,6 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 12 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 9,7 трлн сўм;

Самарқанд вилояти — 9,6 трлн сўм;

Наманган вилояти — 7,4 трлн сўм;

Андижон вилояти — 6,6 трлн сўм;

Бухоро вилояти — 6,1 трлн сўм;

Қашқадарё вилояти — 6 трлн сўм;

Сурхондарё вилояти — 5,5 трлн сўм;

Хоразм вилояти — 4,5 трлн сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 4,2 трлн сўм;

Жиззах вилояти — 3,5 трлн сўм;

Навоий вилояти — 3 трлн сўм;

Сирдарё вилояти — 2 трлн сўм.
👍 2
7 2K
avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
21.07.2026 09:58
5 ойда Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ двигатель ишлаб чиқарилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 103,3 минг дона автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилган.

Йиллар кесимида ишлаб чиқариш ҳажми (январь-май):

2026 йил — 103 293 дона;

2025 йил — 94 257 дона;

2024 йил — 107 468 дона.
👍 2
7 2.1K
avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
21.07.2026 06:01
⚽️ Ўзбекистонга 5 ойда 2,5 млн дона тўп импорт қилинган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 1,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,5 млн дона тўп импорт қилинган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп тўп етказиб берган давлатлар:

Хитой — 2,4 млн дона;

Покистон — 84,7 минг дона;

Буюк Британия — 1 минг дона;

Ҳиндистон — 840 дона;

Индонезия — 685 дона;

Бошқа давлатлар — 1,6 минг дона.
👍 1
11 1.8K
avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
21.07.2026 04:08
35 йилда Ўзбекистонда талабалар сони қанчага ошди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 млн 535 минг нафарни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 1991/1992 ўқув йилига нисбатан 1 млн 197,6 минг нафарга ёки қарийб 4,6 баробарга ошган.


Талабалар сонининг ўқув йиллари кесимидаги динамикаси:

1991/1992 ўқув йили — 337,4 минг нафар;

1995/1996 ўқув йили — 192,1 минг нафар;

2000/2001 ўқув йили — 183,6 минг нафар;

2005/2006 ўқув йили — 278,7 минг нафар;

2010/2011 ўқув йили — 274,5 минг нафар;

2015/2016 ўқув йили — 264,3 минг нафар;

2020/2021 ўқув йили — 571,5 минг нафар;

2021/2022 ўқув йили — 808,4 минг нафар;

2022/2023 ўқув йили — 1 042,1 минг нафар;

2023/2024 ўқув йили — 1 314,5 минг нафар;

2024/2025 ўқув йили — 1 432,8 минг нафар;

2025/2026 ўқув йили — 1 535,0 минг нафар.
👍 3
1 39 1.9K
avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
20.07.2026 09:27
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 5 ойда 39 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 39 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,2 фоизга ошган.


Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг турлари бўйича ҳажми қуйидагича:

Компьютер дастурлаштириш хизматлари — 18 трлн сўм;

Телекоммуникация хизматлари — 11,6 трлн сўм;

Ахборот соҳасидаги хизматлар — 5,9 трлн сўм;

Бошқа хизматлар — 3,5 трлн сўм.
👍 4
10 2.3K
avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
20.07.2026 06:36
Ўзбекистонда театрлар сони нечта?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган профессионал театрлар сони 41 тани ташкил этган.

emoji 2025 йил давомида ушбу театрларда 11 906 та спектакллар намойиш этилган бўлиб, уларга қарийб 4,4 млн нафар томошабин ташриф буюрган.
👍 7
1 17 2.2K
avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
20.07.2026 04:09
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бормоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 минг нафарга ошган.


2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат:

Қирғиз Республикаси — 1 547 589 нафар;

Қозоғистон — 667 722 нафар;

Тожикистон — 619 515 нафар;

Россия — 183 759 нафар;

Саудия Арабистони — 153 591 нафар;

Туркия — 127 241 нафар;

БАА — 41 780 нафар;

Хитой — 36 502 нафар;

Миср — 25 905 нафар;

Вьетнам — 23 409 нафар.
👍 4
30 2K
avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
19.07.2026 04:15
Ўзбекистонга эркак туристлар кўпроқ келмоқдами ёки аёллар?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 6 565 410 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

emoji Мазкур даврда Ўзбекистонга жами 205 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган.


Шундан:

эркаклар – 3 627 564 нафар;

аёллар – 2 937 846 нафар.

Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

0-18 ёш – 777 620 нафар;

19-30 ёш – 1 089 647 нафар;

31-55 ёш – 3 390 402 нафар;

56 ёш ва ундан катталар – 1 307 741 нафар.
17 2K
avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
18.07.2026 06:16
👕 Ўзбекистонга трикотаж футболкалар импорти 1,9 баробарга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 3,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 826,9 минг дона трикотаж футболкалар импорт қилинган.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 397,1 минг донага ёки 1,9 баробарга ошган.


Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп футболка етказиб берган давлатлар:

Бангладеш — 476 780 дона;

Туркия — 141 650 дона;

Ҳиндистон — 85 418 дона;

Покистон — 37 145 дона;

Хитой — 32 373 дона;

Марокаш — 11 812 дона;

Миср — 9 132 дона;

Португалия — 6 206 дона;

Вьетнам — 5 514 дона;

Камбоджа — 2 960 дона;

Бошқа давлатлар — 17 872 дона.
👍 2
2 10 2.3K
avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
18.07.2026 04:13
Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони илк бор 20 мингтадан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 20 502 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Улардан 4 611 таси қўшма ва 15 891 таси хорижий корхоналардир.


Охирги беш йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,4 баробарга ошган.


Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи ТОП-10 давлат:

Хитой — 6 060 та;

Россия — 3 454 та;

Туркия — 2 293 та;

Қозоғистон — 1 307 та;

Жанубий Корея — 725 та;

Афғонистон — 685 та;

Озарбайжон — 473 та;

Тожикистон — 455 та;

БАА — 440 та;

Ҳиндистон — 426 та.
👍 4
12 2K
avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
17.07.2026 11:59
5 ойда 2 трлн сўмлик компьютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 2 трлн сўмлик компьютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,4 фоизга ошган.


Ҳудудлар кесимида ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 890,5 млрд сўм;

Тошкент вилояти — 527,6 млрд сўм;

Қашқадарё вилояти — 207,1 млрд сўм;

Фарғона вилояти — 104,2 млрд сўм;

Наманган вилояти — 101,1 млрд сўм;

Навоий вилояти — 95,4 млрд сўм;

Жиззах вилояти — 28,8 млрд сўм;

Сирдарё вилояти — 11,1 млрд сўм;

Бухоро вилояти — 6,8 млрд сўм;

Андижон вилояти — 5,4 млрд сўм;

Самарқанд вилояти — 4,7 млрд сўм;

Сурхондарё вилояти — 1,5 млрд сўм;

Хоразм вилояти — 1,2 млрд сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 0,8 млрд сўм.
👍 3
1 3 2K
avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
17.07.2026 10:17
🍯 Ўзбекистонга асал импорти қарийб 3 баробарга ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 584,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган 642,2 тонна табиий асал импорт қилинган.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 422,4 тоннага ёки 2,9 баробарга ошган.


Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп табиий асал етказиб берган давлатлар:

Қозоғистон — 372 тонна

Қирғиз Республикаси — 168 тонна

Россия Федерацияси — 87,9 тонна

Германия — 10 тонна

Венгрия — 2,2 тонна

Бошқа давлатлар — 2,1 тонна
👍 6
15 2K
avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
@statistika_rasmiy
17.07.2026 05:54
Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 596,9 мингтага етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 596,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 40 мингтага ёки 7,2 фоизга ошган.


Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони:

Тошкент шаҳри — 113 573 та;

Тошкент вилояти — 56 400 та;

Самарқанд вилояти — 55 066 та;

Фарғона вилояти — 50 630 та;

Қашқадарё вилояти — 45 937 та;

Андижон вилояти — 36 582 та;

Бухоро вилояти — 36 341 та;

Наманган вилояти — 34 986 та;

Хоразм вилояти — 34 742 та;

Сурхондарё вилояти — 33 123 та;

Қорақалпоғистон Республикаси — 30 341 та;

Жиззах вилояти — 27 459 та;

Навоий вилояти — 24 751 та;

Сирдарё вилояти — 16 925 та.

📄 ПРЕСС-РЕЛИЗ
👍 2
9 1.9K

STATISTIKA | Rasmiy kanal

13.3K
Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали
Открыть в Telegram