Энг йирик қурувчилардан бири бўлмиш
«Golden House» охирги икки йилда 3000 тадан ортиқ хонадон топширибди. Бу — минглаб оилалар, ўн минглаб квадрат метрлар дегани. Шундай ҳажмда иш қилинса ҳам, бор-йўғи 74 та мурожаат тушган холос.
Энди Рақобат қўмитаси келтирган рақамларга бозор улуши нуқтаи назаридан қарайлик:
1.
Жами шикоятлар ичидаги улуши: Қўмитага келиб тушган 54 мингта мурожаатдан бор-йўғи 40 таси «Golden House»га тегишли. Бу —
0,07 фоиз.
2.
Топширилган уйларга нисбати: 3000 та хонадондан бор-йўғи 74 тасида (икки йил ичида) эътироз туғилган. Бу атиги
2,4 фоиз дегани.
Агар бозордаги улушини ҳисобга олсак, бу бошқаларга нисбатан олганда бир неча карра кам кўрсаткич бўлса керак. Очиғини айтганда, бу жуда ҳам яхши кўрсаткич.
@shokirjonov
Обсуждение 4
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram