avatar
Shokirjonov news
Переслано от Shahnoza Soatova blogi
20.04.2026 17:32
Соат масаласида

Исроф
Ўзи бор-йўғи вақтни кўрсатиши учун сотиб олинадиган матоҳ, бунча қимматини олиш нимага керак?

Худди шундай кроссовка ҳам, барибир бир умр кийилмайди, нари борса бир неча йилгина хизмат қилади, лекин фалон пуллигини олишади, кийишади, тақишади, оммага чиқишади ва шунча савол туғдиришади. Булар оддий буюмку, барибир вақтингиз кўпроқ ёки қадамингиз тезроқ бўлмайди улар билан. Ҳеч тушунмайман-да...

Сиёсий фаросат(сизлик)
Коррупцияга қарши кураш энг юқори даражаларда айтилиб, назорат кучайтирилиб, шунча ишлар қилиняпти. Лекин бир олифталик жамиятга ёмон мессеж юборяпти. Бунинг номини сиёсий фаросат(сизлик) дейилади. Исроф оқибати шу.
Амалдорнинг ҳар бир қимматбаҳо буюми – қимматбаҳо ишонч кредитининг йўқолиши бўлади.

Одамлар бу дабдаба ниманинг ҳисобидан деб ҳақли сўрашяпти ва жавобини олишолмагач, хулоса қилишяпти. Бу хулосалар, афсуски, унутилмайди, таъсир қилади.

Қолоқлик
Бизда ҳамон мешчанлик кайфияти жуда кучли. Тўй қилса ҳам дабдаба, соат тақса ҳам – кўўўп пул сарфланган бўлиши керак, мақтаниши керак, ҳамма кўриб "ооо" дейиши керак. Карьера борасида шундай юксак чўққига чиқиб борган инсонлар яхши ишлаб зўр натижалар орқали ўзини кўрсатиши, тарих яратиши, яхши ном қолдириши мумкин – қандай имконият а? Унинг олдида бу буюмлар нима деган нарса? Аммо приоритетлар... афсуски улар ҳамон эскича.

Дунё аллақачон бошқа даражага кўтарилди, машҳурлар хайрия ишлари, қилган эҳсонлари ва ижтимоий лойиҳалари билан мақтанаётган замонда бизнинг бойлар ҳамон машинаси, данғиллама участкаси билан мақтанади. Элитамиз эса брендпарастликда илғор.

Камида 100 йил ортда қоляпмиз...
"Бизнинг жаҳолат – жаҳли мураккаб!"

@shahnozxon
👍 54
5
💯 1
4 10 1.9K

Обсуждение 4

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Shokirjonov news

10.1K
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar

Reklama uchun: 👉 @manager1_robot

Murojaat boti: 👉 @shokirjonovbot
Открыть в Telegram