Мана бу суратда "Средазэнергосетпроект" АЖнинг пештоқи экан.
Яъни, "Ўрта Осиё энергия тармоқлари лойиҳаси" дегани ёзув ўрис тилидан таржима қилинса. Ғирт русча сўзлар йиғиндисини лотинча имлода ёзишибди, шунисигаям шукр.
Менимча, бу ташкилотдагилар СССР тарқаб кетганидан ҳам бехабар бўлишса керак.
Чунки
Ўрта Осиё атамаси — бу ғирт СССРнинг клишеси. Мустабид тузум вақтида мактабда жўғрофияни аъло ўқиганлар яхши билишадики, Ўрта Осиё иқтисодий зонасига Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон кирган. Қозоғистон кирмаган — у алоҳида иқтисодий зона бўлган. Дарсликларда ҳам "Средняя Азия и Казахстан" (Ўрта Осиё ва Қозоғистон) деб ёзилган.
Ҳозир Марказий Осиё атамаси амалда ва у Қозоғистон дохил 5 та озод республикани англатади. Масалан, Туркияда бу минтақа яқиндан бошлаб
Туркистон деб атала бошлади.
Руслар эса ҳамон таҳирловчи маъно ташувчи "Ўрта" (средняя) сўзидан фойдаланишади. Ҳозирги Россия терминологиясидаги "Средняя Азия"га Қозоғистон ҳам киради. "Центральная" (Марказий) сўзи улар учун улуғвор кўринади. Чунки, уларнинг наздида бу "Чуркистонлар" марказ бўлиши априори мумкин эмас.
Ўрисларга бундай эътирозлар кўп:
• Молдова "Молдавия" деб ёзманглар деб мудом эътироз қилади;
• Беларус "Белоруссия" деб ёзманглар деб мудом эътироз қилади;
• Қирғизистон "Киргизия" эмас, "Кыргызстан" ёки "Кыргызская Республика" деб ёзинглар деб мудом эътироз қилади;
Албатта, бу эътироз ва талабларга Москўпдагилар доимо беписанд.
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram