avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
08.04.2026 14:22
Эрондаги уруш тўхтатилди. Дастлабки хулоса — унда беистисно барча ютқазди, деб ёзишяпти

Трамп ютқазди

Эрондаги режимни ўзгартиришнинг уддасидан чиқилмади, ҳар ҳолда буни тезкорлик билан ва очиқ-ойдин амалга оширолмади. Ҳаттоки Трамп Эроннинг бойитилган уранни топширишига эриша олган тақдирда ҳам, барибир АҚШ ичида Трамп учун бирор бир яққол устунлик мавжуд эмас. У 2026 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлардаги мағлубият сари тобора ишонч билан ҳаракат қилмоқда.

Нафақат Трамп, балки умуман АҚШ учун ҳам бирор бир яққол манфаат кўзга ташланмаяпти.

Эрон ютқазди

Иқтисодий ва ҳарбий зарар жуда улкан ва ҳатто Ҳўрмуз бўғозидан кемалар ўтгани учун ундириладиган қўшимча йиғимлар ҳам бу зарарни тез орада қоплай олмайди. Минтақадаги араб давлатлари орасидаги позицияларга путур етди; маҳаллий шайхлар ва қироллар Эрон уларни Исроилга нисбатан ҳам фаолроқ бомбалаганини ҳеч қачон унутишмайди.
Бундан ташқари, уруш кетаётган бир пайтда режим раҳбариятининг ички келишмовчиликлар ва ҳокимиятни қайта тақсимлашга вақти бўлмаган эди, энди эса бу жараён муқаррардир.

Исроил ютқазди

Агар Эрондаги режимнинг моҳияти ўзгармаса (ҳозирча ҳаммаси шунга ўхшамоқда), у ҳолда маълум вақтдан кейин (бир йилми, икки йилми ёки беш йилми — фарқи йўқ) Эрон яна Исроилга реал таҳдид сола бошлайди. Эрон эса ўз қўғирчоқлари, масалан, «Ҳизбуллоҳ» кабиларнинг позицияларини тиклаш учун қўлидан келган барча ишни қилади.

Европа ютқазди

Европа ҳатто ушбу уруш бўйича ягона позицияни ишлаб чиқишга ҳам қодир бўлмади. Умуман олганда, дунёга таъсир этувчи ҳатто жуда жиддий можаро ҳам Европанинг ҳеч қандай иштирокисиз юзага келиши, ривожланиши ва тартибга солиниши мумкинлигини ҳамма кўрди.

Агар шундай бўлса — кейинги сафар (фақат урушларда эмас, балки ҳар қандай инқироз ҳолатида) Европадан бирор нарса сўрашга ҳам ҳожат қолмайди.

Россия ютқазди

Нефт нархи узоқ вақт давомида юқори даражада сақланиб қолишга бўлган умидлар пучга чиқиши мумкин, ҳатто сулҳ ҳақидаги хабарнинг ўзиёқ нархларни 110 доллардан 95 долларгача тушириб юборди. Агар уруш қайта бошланмаса, нархлар тез орада янада пастроққа тушади.

Россия 5 ҳафталик юқори нархлар давридан тўлиқ фойдалана олмади (Украинанинг нефт терминалларига берган зарбалари туфайли). Нефт-газ тушумларидаги тақчиллик катталигича қолмоқда, уруш харажатлари тез суръатлар билан ўсишда давом этмоқда, давлат бюджетидаги «туйнук» эса кўз ўнгимизда кенгайиб бормоқда.

Энди уруш қайта тикланадими ёки йўқ деган саволга жавоб топиш керак.

Агар тикланмаса, демак, асосий хулоса вужудга келади: дунёда урушлар кимгадир яққол ва узоқ муддатли ғалаба келтирадиган замонлар узил-кесил тугаб бўлибди.
👍 29
8
😁 2
👎 1
😡 1
22 5.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Shokirjonov news

10.1K
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar

Reklama uchun: 👉 @manager1_robot

Murojaat boti: 👉 @shokirjonovbot
Открыть в Telegram