#МедиаНайранг
Қўшиқчилар ва тамаки компаниялари
ХХ асрнинг 60-йилларда тамаки инсон саломатлигига жиддий зиён етказиши илмий ҳамжамият томонидан узил-кесил исботланади. Табиийки, бутун дунёда сигареталар савдосида кескин пасайиш кузатилади, оғуфурушлар банкротлик ёқасига келади.
Тамаки компаниялари энг кучли PR-фирмалар, маркетолог ва психологларни ёллаб, вазиядан чиқиш йўлларини қидиради. Таклиф этилган ва кейинчалик "муваффақият қозонган" ечим шундай бўлади: "
Энди сизлар сотадиган маҳсулот сигарета эмас — шубҳа бўлиши керак!"
Яъни, мақсад жамоатчиликда аниқ, ҳеч қандай тортишувга ўрин қолдирмаган илмий консенсус —
тамаки зарарли эканига шубҳа уйғотиш эди. Шу мақсадда компаниялар сунъий баҳс-мунозаралар уюштиришга (пиар юришларга) зўр беради, бу ишга сохта "экспертлар" фаол жалб қилинади, натижада одамларда
"оғунинг салбий оқибатлари ҳали аниқ эмас экан" деган таассурот уйғона бошлайди.
Бу найранг иш берганини кўриб турибмиз, ҳатто кейинроқ тамаки компаниялари қўллаган айни манипуляцион техника —
"Сохта мувозанат иллюзаси" феномени сифатида илмий тадқиқ ҳам қилинган.
"Сохта мувозанат иллюзаси" шундай ҳодисаки, унда икки хил қараш ёки назария ўртасидаги далиллар даражаси кескин фарқ қилса-да, улар бир-бирига яқин ёки тенгдек кўрсатилади.
Тушунишингиз учун бу худди Ернинг геометрик шакли, яъни унинг думалоқ ёки ойтавоқдек теп-текис эканлиги устида "илмий", "холис" баҳс ташкил этишдек гап.
Хулоса шу: Ер шар шаклида. Тамаки — ўлдиради.
Ва албатта, мамлакат фуқаролари ўзи топган даромаддан давлатга солиқ тўлайди. Шунга ўхшаш илмий жиҳатдан исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатларга қарши жамоатчилик кўз ўнгида шубҳа уйғотишга уринишлар эса тоза манипуляция, сохта мувозанат пайдо қилишдан бошқа нарса эмас.
Қўшиқчилар тутумида — тамаки компаниялардан андоза олиниши ҳам рамзийдек.
@infotahlil_dn
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram