Чироқчи туманидаги «балиқхона»га айланган йўллар!
Бу тасвирларга Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Чироқчи тумани ҳокимлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси мутасаддилари эътибор қилишлари керак.
Чироқчи тумани марказини қишлоқлар билан боғловчи ушбу асосий йўл неча йилдирки аҳолини қийнаб келмоқда. Видеодан кўриниб турибдики, йўл эмас, худди «балиқ боқадиган кўлмаклар» тизмаси!
Асосий муаммолар:
• Минглаб аҳоли туман марказига етиб олишда сарсон бўлмоқда.
• Ҳайдовчиларнинг машиналари техник носозликдан чиқмаяпти.
• Энг ачинарлиси — йўл-транспорт ҳодисалари хавфи жуда юқори.
Қачон чироқчиликларнинг кўкрагига офтоб тегиб, бу йўлни таъмирлаш 2026 йилги давлат дастурига киритилар экан?
Ахир ИНСОН қадри — равон йўллардан бошланади!
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram