Банкирлар ҳам солиқдан озод қилишни сўраб, солиқчиларга мурожаат қилишибди ))
«Ҳурматли солиқ мутаасаддилари. Солиқ тўлашдан биз бечора банкирлар қочмаймиз (аксинча, кўпинча солиқчиларга қўшилиб солиқ йиғамиз). Лекин, банкирларни топиш манбаи фақат маош. Улар шу маошни олиш учун кредит беришади, кейин уни ундиришади, ундириш вақти келганда мижоз телефонини кўтармайди, уйига излаб боришади, буларни ҳаммаси — харажат.
Ўзи уйдан чиқмай, боласини чиқариб «адам уйда йўқ эдилар», деб айттирган мижозни 3 суткалаб эшигини пойлайди, деворига чирмашиб мўралайди, мижоз ичиб олган бўлса калтак ҳам ейди, бориб даволанади, даволаниб чиқиб ўша ўзи берган кредитларни ўзининг маошидан ёпади. Чунки ёпмаса — ҳайдалиб кетади. Халқда ҳам пул бўлсагина ўша кредитни тўлай олади.
Хуллас, бу бечора банкирлар жуда кўп харажат қилишади. Шу сабаб олган ойлиги ёки қоплайди, ёки қопламайди, яъни қарз бўлиб чиқади. 2 йил, 3 йил, 5 йиллаб қарз ёки кредит тўлаётган банкирлар бор, ҳеч фойдага чиқолмайди бечоралар.
Шунинг учун, солиқ солаётганда ҳар томонлама ўйлаб, ҳисоб-китоб қилиб, солиқ солиш керак. Банкирларнинг миниб юрган машиналари, яшаб турган уйлари, барчаси кредит ёки қарз эвазига. Доим ўзиникига қўшиб, бировларнинг ҳам кредит ва қарзларини тўлаб юришади бечоралар.
Шуларни инобатга олган ҳолда, банкирларни ҳам даромад солиғи тўлашдан озод қилишингизни ёки максимум 5 фоиз қилиб белгилашингизни сўраймиз.
Раҳмат».
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram