Каналимиз обуначиси Қурбонов Эргаш Рустамовичдан:
«Ассалому алайкум.
Аҳолимиз кундан-кунга кўпайиб бораяпти. Лекин охирги 2018-2026 йилларда менинг назаримда айрим йўналишларда нотўғри жараён булаётганга ухшайди.
Хусусан, боғча, мактаб, оилавий поликлиникалар атрофидаги (ёнидаги, олди-орқа томонидаги) бўш жойлар уй-жой, бошқа нотурар жой қурилишига бериб юборилаяпти.
Ҳудуддаги аҳолини кўпайиши, ўз навбатида боғча, мактаб, оилавий поликлиникаларда иш ҳажмининг, хоналарнинг, ходимларнинг кўпайишига ва улар жойлашган ҳудудни кенгайишини талаб қилади.
Шунинг учун боғча, мактаб, оилавий поликлиникалар атрофидаги бўш жойларни сотмасдан, келгуси талабларни ҳисобга олиб ижтимоий объектларнинг тасарруфида қолдириш шарт, деб ҳисоблайман.
Шу фикрларимни каналингизда ёритиб беринг,илтимос. Балки депутатлар ва шу соҳага маъсул ташкилотлар раҳбарлари ўқиб, хулоса килишар, деб умид киламан».
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram