avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
04.04.2026 17:56
Ҳайвонларга шафқатсизликка қарши жавобгарлик кучайтирилмоқда

Ҳайвонларга нисбатан меҳр ва масъулият жамият маданиятининг муҳим белгиларидан биридир. Афсуски, сўнгги йилларда бундай ҳолатлар бироз камайган бўлса-да, айрим шафқатсизликлар ҳали ҳам учраб турибди. Энг ачинарлиси, бундай хатти-ҳаракатлар кўп ҳолларда ҳеч қандай сабабсиз, шунчаки бефарқлик ёки кўнгилхушлик ортидан содир этилмоқда.

Эндиликда қонунчиликка кўра, ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Бу борада ташаббус кўрсатаётган Экопартия томонидан муаммога тизимли ечим таклиф этилмоқда. Партия нафақат жазони кучайтириш, балки жамиятда ҳайвонларга нисбатан меҳр ва масъулиятни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Айни пайтда партия депутатлари томонидан “Ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унда жиноий жавобгарликни кучайтириш, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача жарима ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгилаш кўзда тутилган.

Шунингдек, айбдор шахслар ҳайвонни даволаш билан боғлиқ барча ветеринария харажатларини тўлиқ қоплаши шартлиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, жамоат жойларида ҳайвонлар учун қулай шароитлар яратиш, эгаларнинг масъулиятини ошириш ва жамиятда ҳайвонларга меҳр-муҳаббат маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Экопартиянинг ушбу ташаббуслари нафақат ҳайвонларни ҳимоя қилиш, балки жамиятда инсонпарварлик тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

@shokirjonov
👍 12
4
👎 3
🔥 2
👏 1
9 3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Shokirjonov news

10.1K
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar

Reklama uchun: 👉 @manager1_robot

Murojaat boti: 👉 @shokirjonovbot
Открыть в Telegram