“Халқ билан бирга” дастури доирасида 1 млн хонадонга борилади
ЎзЛиДеП “Халқ билан бирга” дастурини
тақдим қилди. Унда 1 миллиондан ортиқ хонадонга кириб бориш, 1,5 миллион аҳолига турли кўмак бериш режалаштириляпти. Уйма-уй юриб, муаммоларни жойида ўрганиш тўғри ёндашув.
Лекин эшитишнинг ўзи кам. Асосийси, шу муаммоларга ечим чиқяптими? Агар мурожаатлар қоғозда қолиб кетмай, амалий ёрдам бўлса, шундагина бу ишнинг қадри бор. Акс ҳолда, одамлар яна “келишди, ёзишди, кетишди” деб қолиши мумкин. Вақт кўрсатади ҳаммасини.
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram