1 апрелдан бошлаб камера ва радарлар ҳам жарима баллари ёза бошлади. Бунгача жарима баллари фақат ЙПХ ходимлари томонидан тузилган баённомалар орқали ёзилар эди.
Жарима баллари қуйидаги қоидабузарликлар учун ҳисоблаб борилади:
• Белгиланган тезликни ошириш — 0,5 дан 2 балгача;
• Светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ўтиш — 1 балл;
• Қарама-қарши йўлга чиқиш / фавқулодда вазият яратиш — 1–2 балл;
• Автоҳалокат юз берган жойни тарк этиш — 2 балл;
• Қувиб ўтиш қоидаларини бузиш — 1–1,5 балл;
• Рухсатсиз тонировка — 0,5 балл;
• Тақиқланган жойда машинани тўхтатиш — 0,2–0,3 балл;
• Махсус хизматлар автомобиллари ҳаракатига тўсқинлик қилиш — 0,5 балл;
• Йўловчиларни ташиш қоидаларини бузилиш — 0,5 балл;
• Авторақамсиз ёки тақиқланган автомобил ҳайдаш — 1 балл;
• Автомобил носозлиги — 0,5 балл;
• Темирйўл кесишмасидан ўтиш қоидаларини бузиш — 1 балл;
• Рухсат этилмаган сигнал ёки чироқлар ўрнатиш — 0,5 балл.
👉
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram