#МедиаМулоҳаза
Гўдаклар шаънига очилган урушни тўхтатинг!
Ўзимизни болажон халқмиз деймиз. Аммо, хайп қилиш, активни кўтариш, шу орқали обуначи йиғишга келганда виждонга қўшиб гўдак шаънини ҳам иккиланмай сотамиз.
Рухшона олиб борадиган
"Миттивой" дастурида бир қизалоқ оғзидан беихтиёр, ўзи ҳам маъносини илғамайдиган нофармал сўз чиққани ҳамма жойда — турли электрон ОАВдан тортиб, катта аудиторияли каналларда очиқ, гўдак шахси идентифакация қилинадиган шаклда (блурсиз) тарқатиляпти (
1,
2,
3 ва ҳ.к.).
Эртага, келажакда (тармоқда из йўқолмайди) бу қизалоқ ҳақорат ва буллингга учраши, ота-онаси норозилик билдириши, ҳаётни тушуна бошлаган сайин ўзидан хафа бўлиши, руҳий босим ва тушкунликка тушиши каби фожиали оқибатларга тупуриб қўйилган.
Мутахассислар контент учун
болалардан фойдаланиш — уларни пахта тердириш ёки тиланчиликка чиқариш билан баробар эканини таъкидлаётган бир пайтда биздаги маҳаллий медиа ресурслар ҳеч иккиланишсиз гўдаклар эксплуатациясини "
виртуал саноат" даражасига кўтаряпти.
Чунки жавобгарлик йўқ. Мавжуд қонунлар (
"Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида", "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида", "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида" ва б.) ишламайди.
Аслида,
ҳар бир бола ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга,
шахсга доир маълумотларни тарқатиш субъектнинг (юқоридаги ҳолатда ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс) розилиги билан амалга оширилиши керак.
Аммо ҳеч кимда, на парламент, на болалар омбудсмани, на бошқа масъул органлар, депутатларда реакция кўринмайди.
Ё уларда рақамли муҳит билан боғлиқ салбий тенденцияларни кўриш, илғаш қобилияти ёки жонкуярлик, келажак авлод тақдирига қайғу йўқ.
Юқоридаги кейс "етим" эмас. Ўша кўрсатувда болалар иштирокидаги "ноқулай" лавҳалар аввал ҳам кўп айланган. Бундан ташқари, интернет-нашрлар ва анъанавий ОАВда ҳам
жабрланган, жиноятга қўл урган ёки бошқа бировни қилғилиғи фонида юзи очиқ кўрсатилган болалар, гўдаклар билан боғлиқ мисоллар етарлича.
Шунинг учун, зудлик билан
бевосита болалар билан боғлиқ контентларни тайёрлаш ва оммага тақдим этиш бўйича қандайдир меъёр ёки ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш зарур. Бунга жудаям ақллилик қилиш шартмас,
Франция,
АҚШ,
Европа Иттифоқи ёки бошқа давлатлар тажрибасига мурожаат қилиш кифоя.
Нима бўлган тақдирда ҳам гўдаклар шаъни, руҳиятига очилган урушни тўхтатиш керак.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram