2025 йилда уй-жой қурилиши бўйича кутилмаган натижалар қайд этилди
Ўтган йил давомида жами
135 092 та янги хонадон ўз эгаларига
топширилди. Бу шунчаки рақам эмас, балки минглаб оилаларнинг орзуси ва янги ҳаёт дегани.
Ҳудудлар кесимида топ-3 лик билан танишинг:
📍
Тошкент шаҳри — 37 183 та хонадон (пойтахт ҳамон етакчи!)
📍
Самарқанд вилояти — 12 942 та
📍
Фарғона вилояти — 10 605 та
Қолган ҳудудларда ҳам кўрсаткичлар чакки эмас: Тошкент (9 900) ва Андижон (9 740) вилоятлари кучли бешликни якунлаб берган. Сурхондарёдан тортиб Қорақалпоғистонгача бўлган ҳудудларда қурилиш суръати пасаймагани қувонарли ҳол.
Тан олиш керак, бундай улкан ҳажмдаги ишлар ортида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тизимли ёндашуви ва соҳадаги янгиликлар муҳим роль ўйнамоқда. Замонавий архитектура ечимлари ва қурилиш нормаларига эътибор кучайгани туфайли,
бугун одамларимиз нафақат уйли, балки сифатли ва шинам бошпанали бўлишмоқда.
Уй-жой сиёсатидаги бу ижобий динамика аҳоли фаровонлигининг асосий омилига айланганини алоҳида айтиб ўтиш керак.
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram