Кеча Самарқанддан машинада қайтдим. Қуйида битганларимни ёзаман деб, кеч бўлиб кетиб, бугунга қолдирувдим.
Кўпчилик йўлда юрганлар билишадики, М-39 йўли билан Самарқанддан Тошкентга келиш-қайтишда уч жойда йирик тирбандлик (пробка) ҳосил бўлмоқда.
Биринчиси — Самарқанд ва Жиззах вилоятлари чегарасидаги «Юқори нуқта» йўл-патрул масканида. Бунга сабаб — постда жуда ноқулай «ётиқ полициячи» сунъий дўнглиги ўрнатилгани. Ўз-ўзидан, бу дўнглик машиналарнинг постдан ниҳоятда имиллаб ўтиши ва ортидан узундан узун тирбандлик ҳосил бўлишига олиб келмоқда. Зудлик билан «сунъий дўнглик» олиб ташланиши керак ва бу ғоя кимдан чиққан бўлса, ишдан бўшатилиши лозим.
Қолган иккита тирбандлик Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудида.
Ўсмат ва Бахмалга кетадиган Т-симон чорраҳалар светофор билан таъминланган. Чунки Жиззах томондан келиб бу ҳудудларга бурилиш ёки, бу ҳудудлардан иккинчи даражали йўлдан чиқиб, Самарқанд томонга бурилиш учун М-39 йўли орасидаги тўсиқ очиб қўйилган. Шу сабабли 15-25 дақиқали тиқилинчлар юзага келган.
Светофор олиб ташланиб, йўл ораси билан ёпилиши керак. Чунки Ўсмат ва Бахмалга бурилувчи ва бу йўллардан чиқувчи машиналар ҳар светофор ўчиб ёнганда 2-3 тагина тўпланмоқда. Шу сабаб билан Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадардан келаётган минглаб машиналарни тўхтатиб қўйилмоқда.
Ўсмат ва Бахмалга кириб-чиқувчи яккам-дуккам машиналар сал наридаги разворот орқали бурилиб келса ҳам бўлади.
Бу икки нуқта ва ўртароқда коллеж олдида ер ости пиёдалар ўтиш жойи қурилиши лозим.
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram