Интернетда кўчалардаги қоидабузарлиги билан мақтанган автотеррористлар энди жазоланади
Ўзбекистонда шахснинг ўзи томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликни тарғиб қилувчи материалларни интернет тармоқларида тарқатганлик учун жавобгарлик назарда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга
юборилибди.
Жумладан,
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 189-3-модда киритилмоқда. Унда ўзининг ҳуқуқбузарлигини тарғиб қилувчи маҳсулотларни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этганлик учун жавобгарлик белгиланади.
(Шу ўринда жарима бўлса, жазонинг миқдори, маъмурий қамоқ бўлса муддати кўрсатилмабди)
Яна шу қонун лойиҳаси билан телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз ҳаракатларни ёки фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш, шунингдек ижро ҳаракатлари давомида хатланган мулк билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram