avatar
Shokirjonov news
Переслано от МедиаФАН
12.03.2026 23:05
Масъулиятдан қочишнинг примитив ҳимоя механизми ҳақида икки оғиз

"Еттинчи жин" фильмида тахминан шундай эпизод бор: янги қурилган саройнинг деворидан ғишт кўчади, шоҳ ғазабланиб қурувчини чақиради, у айбни ғишт қуювчига ағдаради, буниси сувоқсозни айблайди, лойкаш яна кимнидир, охири ҳамма "гуноҳ" уйдаги каптарларини "бевақт" учириб қўйган бир бечорада бўлиб чиқади.

Сардоба қуласа балиқдан, метро тўхтаса қуёшдан, кўприк ағанаса ёмғирдан кўрадиган масъуллар ҳар ҳолда "Жин"дан илҳомланмаган бўлса керак. Аммо уларнинг жиннича муносабат ёки раддиялари давлатнинг ички ва ташқи имижи, одамларнинг адолатли жамият ҳақидаги орзу-хаёлларини синдираётгани, ахборот маконини юмшатиш ўрнига, аксинча қора сақичга айлантираётгани аниқ.

Аслида, шундай инқирозли кейсларда давлат органлари ахборот хизмати раҳбарлари (улар бир пайтнинг ўзида раҳбар маслаҳатчиси ҳам ҳисобланади) катта саҳнага чиқиши керак.

Каттакон: "давай бирон сут эмизувчи ёки ёмғир-сомғирни айтиб чиқайлик, ағи бир гап бўлар", деганда ўз вазифасига виждонан/профессионал ёндашиб: "келинг мана бундоқ, масалан ҳолат жуда хунук, масъулиятни тўлиқ зиммамизга оламиз, айбдорлар албатта жазоланади, деб баёнот берганимиз дурустроқ, мантиқлироқ, ишончлироқ бўлади", дейиши керак, дейиши шарт.

Маҳаллий корчалонлар очиқ, тез ва диалог форматида ишлайдиган замонавий ахборот асрида масъулиятдан қочишнинг примитив ҳимоя механизми тескари таъсир кўрсатиши, ишламаслигини англаши керак ниҳоят.
💯 42
9
11 2.7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Shokirjonov news

10.1K
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar

Reklama uchun: 👉 @manager1_robot

Murojaat boti: 👉 @shokirjonovbot
Открыть в Telegram