«Динамо» футболчиларига 3 ойлик маош тўланмаган, оч қоринга “мативасса” бериш қийин бўляпти. Ўйинларга сотилган чипталар ва абонементлар пули эса мелисаларга экан.
Суперлига 2-тури доирасидаги «Бунёдкор» - «Динамо» (1:2) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида журналистларнинг «Динамо»даги молиявий муаммолар ҳақидаги саволига жавобан бош мураббий Вадим Абрамов жамоа аъзолари декабр, январ, феврал ойлари учун ҳамон маош олмаганини тасдиқлаб, қийин шароитда футболчиларни ўйинларга тайёрлаш, руҳлантириш қийин кечаётганини тан олибди.
Ваҳоланки, яқинда жамоанинг таништирув маросимида вилоят ҳокими Адиз Бобоев раҳбарлар «Динамо» Самарқандга хос юқори ўринлар учун курашиши кераклиги ҳақида мақсадлар қўйишганди.
Очиғи, Самарқанддек катта вилоятнинг бош жамоасида молиявий муаммолар кузатилаётгани ачинарли. Клуб ҳануз ўз қароргоҳига ҳам эга эмас. «Динамо» клуб сифатида сўнгги йилларда яхши ўсишга эришганини кўрдик, натижалари анча яхшиланди. 3-4 нафар ўйинчиси Ўзбекистон миллий жамоасига таклиф этилди, аммо 3-4 ойлаб маошсиз қолаётган бу ўйинчилар ЖЧ-2026га қандай ҳолатда тайёр бўлади? Навбатдаги турда «Динамо»ни эртага 12 март куни яна бир кучли рақиб «Насаф» кутиб турибди. Ҳозирги аҳволда жамоа бу ўйинга қандай ҳолатда етиб келиши мухлислар хавотирига сабаб бўлмоқда.
Яқинда бир танишим «Динамо» стадионидан 800 минг сўмга йиллик абонемент сотиб олганини айтганди. Ўзи Самарқанддаги стадион мухлислар ташрифи бўйича Ўзбекистонда юқори ўринларда, бироқ ҳаттоки чипталар сотувидан тушган маблағ ҳам клубга эмас, стадион ҳисобига тушади. Стадион эса ИИВ қошидаги «Динамо» спорт жамияти балансида, клуб эса бу стадионда ижарачи.
Хуллас, Самарқандга футбол керак бўлса, бу борада эътибор ҳам, тизим ҳам яхшиланиши, тўғри йўлга қўйилиши керак.
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram