avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
09.03.2026 11:50
Четдаги хавотирлар ва реал манзара ўртасидаги фарқ

Яқинда Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистондаги ер масаласи бўйича анча хавотирли ҳисобот эълон қилди. Тўғри, четдан берилган холис баҳога доим қулоқ тутиш керак, лекин вазиятга ичкаридан қаралса, аҳвол улар айтганчалик «ваҳимали» эмаслиги кўринади.

Сўнгги йилларда деҳқон ва фермерларга ҳақиқий эркинлик берилди. 2020 йилдан пахта ва ғалла бўйича давлат буюртмаси бекор қилинди. Энди фермер нима экишни ва маҳсулотини кимга сотишни ўзи ҳал қиляпти. Ер ажратиш тизими ҳам очиқланди: 2022 йилдан аукцион йўлга қўйилди, 2024 йилдан эса ерни шунчаки «таниш-билиш» орқали бериш амалиётига чек қўйилди.

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда фермерларнинг 80-85 фоизи ўз ишидан рози ва барқарор даромад топяпти. Хўш, нега унда фақат салбий фикрларни эшитамиз? Гап шундаки, иши юришаётган одам одатда жим ишлайди. Муаммога дуч келган озчилик эса баландроқ овоз чиқаради. Натижада, бир нечта можароли ҳолат бутун тизимнинг умумий манзараси сифатида талқин қилиниб кетмоқда.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тизими идеал эмасдир, лекин у ижобий ўзгаришдан тўхтамаяпти. Бугун деҳқон эркин тадбиркор. Бир ёқлама ҳисоботлар эса мана шу катта ислоҳотларнинг соясида қолиб кетаётган ижобий ўзгаришларни кўрсата олмаяпти.

@shokirjonov
👎 34
😁 8
😡 2
1
👍 1
7 3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Shokirjonov news

10.1K
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar

Reklama uchun: 👉 @manager1_robot

Murojaat boti: 👉 @shokirjonovbot
Открыть в Telegram