Боғчаларга жиддий рейдлар бошланади
Охирги вақтларда боғчаларда болалар хавфсизлиги ва овқат сифати билан боғлиқ вазият чидаб бўлмас даражага етганди. Ижтимоий тармоқлардаги заҳарланишлар ёки нохуш ҳолатлар ҳақидаги хабарлар бунга яққол исбот.
Ниҳоят, Халқ демократик партияси бу масалага жиддий аралашишга қарор
қилибди. Партия депутатлари республика бўйлаб боғчалардаги аҳволни ўрганишни бошлади. Бу шунчаки навбатдаги текширув бўлиб қолмаслиги керак.
Энди асосий эътибор болалар нима еяпти, боғча бинолари қанчалик хавфсиз ва санитария талабларига ким жавоб беради — мана шу саволларга қаратилади. Депутатлар жойлардаги муаммоларни ўрганиб, масъулларни Кенгаш сессияларида ҳисобот беришга мажбур қилишлари айтилмоқда.
ХДПнинг бу қадамини қўллаб-қувватлайман. Чунки болалар соғлиғи иқтисод қилинадиган нарса эмас. Агар депутатлик назорати чиндан ҳам ишласа, боғчалардаги бетартибликларга чек қўйилган бўларди. Эртанги кунимиз бўлган болаларнинг хавфсизлиги учун жамоатчилик назорати ҳозир сув билан ҳаводек зарур.
Кузатамиз, натижалар ва хулосалар қанчалик шаффоф бўлар экан.
Сизнингча, боғчалардаги қайси муаммо биринчи навбатда
ҳал этилиши керак?
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram