avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
05.03.2026 09:27
Shokirjonov news Фото: 10 феврал куни Иштихондаги уйлардан бирида "Ҳудудгазтаъминот" идораси томонидан тарқатилган носоз маиший газбаллони портлаган эди. Ҳодиса оқибатида 5 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Аммо бу ҳолат ҳақида ҳеч жойда расмий маълумот берилмаган. Воқеа жойидан ҳам кадрлар йўқ – туман ҳокими аҳолини бу ҳолатни ОАВга чиқармаслик ҳақида огоҳлантирган. Ҳозир бу оила аъзолари даволанишда ёрдам сўраб, менга алоқага чиқишди (кейинроқ хайриясини эълон қиламан). Уйдагилар жуда қаттиқ куйиш жароҳати олишган. Уч нафари ёш болалар. Улардан аҳволи энг "енгил"ларини суратини қўяяпман. Қолган беморларнинг суягигача гўшти илвираб ётган расмларни қўйиб, таъбингизни хира қилмоқчи эмасман. Ўзининг кетини ёпиш учун ҳаттоки бўлган бахтсиз воқеани эълон қилишнинг олдини олган самарқандлик раҳбарлар ҳол аҳвол сўраб қўйса бўларди... Лекин унутманглар: сўраладиган кунларинг бор сизларни ҳам. @shokirjonov
#Хайрия_акцияси. Максимум Repost!

Иштихондаги хонадонлардан бирида 10 феврал куни носоз газ баллон портлаб беш киши (3 таси ёш норасида гўдаклар) куйиш тан жароҳати олгани ҳақидаги хабарлар босим туфайли ўз вақти кенг эълон қилинмай, одамларнинг назаридан четда қолди.

Болаларнинг отаси ўша пайтда Россияда меҳнат миграциясида бўлган. 1,5 ёшли Умаржон, 5 ёшли Хадича, 6 ёшли Нилуфар ва уларнинг онаси 34 ёшли Феруза, шунингдек гўдакларнинг бобоси Тиркаш бобо қаттиқ куйган. Ҳозир улардан икки нафарининг аҳволи оғир. (Менга видео ва фотолар ташлаб беришди, вазият чиндан ҳам оғир. Улар Қорасув массивидаги Янги Хаваси шифохонасида. )

Ўша пайти бу машъум воқеани бости-бости қилган ҳокимият 10 млн сўм ёрдам қилиш билангина чекланган. Ҳолбуки, биринчи куннинг ўзидаёқ дори-дармонга 6,5 млн сўм кетган.

Айни пайтда оила яхши инсонларнинг кўмагига жуда муҳтож. Шу сабабли беморлар тезроф шифо топиши учун ушбу оилага ёрдам қўлини чўзайлик.

Карталар куйган болаларнинг отаси Бердирасул Алиев номида (У Россиядан қайтиб келган):
5614 6818 5383 3220 (5614681853833220)
9860 1606 4184 6904 (9860160641846904)
👍 13
😢 7
4
👎 1
22 24.5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Shokirjonov news

10.1K
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar

Reklama uchun: 👉 @manager1_robot

Murojaat boti: 👉 @shokirjonovbot
Открыть в Telegram