FIFA ЖЧ–2026 олдидан футбол қоидаларини янгилашни режалаштирмоқда — BBC
🕐 Агар алмаштирилган ўйинчи 10 сония ичида майдонни тарк этмаса, унинг ўрнига тушадиган футболчи майдонга киришдан олдин 1 дақиқа кутиши лозим бўлади.
🔄 Майдонга ёрдам кўрсатиш учун тиббий бригада чиққан ўйинчи 1 дақиқага майдонни тарк этиши шарт бўлади.
🚩 VAR иккинчи сариқ карточкалар ва баҳсли бурчак тўплари бўйича эпизодларни кўриб чиқиш ҳуқуқини олади.
🏳 Агар аут ёки дарвозадан эркин зарба пайтида ўйинчилар вақтни чўзса, ҳакам 5 сониялик ҳисобни ишга туширади. Жазо сифатида аутларда тўп рақибга берилади, дарвозадан зарба ҳолатида эса бурчак тўпи белгиланади.
Каналга обуна бўлинг:
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram