Рўйхатга олиш натижалари июль ойидан эълон қилинади
Хабарингиз бор, 2026 йил 15–31 январь кунлари аҳолини рўйхатга олишнинг онлайн босқичи ўтказилди. 17 кун ичида 30 миллиондан ортиқ фуқаро маълумотларини мустақил равишда киритди. Хонадонларнинг 82,3 фоизи онлайн қатнашди.
4–28 февраль кунлари уйма уй босқич амалга оширилди. Маҳалла вакиллари планшет орқали маълумотларни тўғридан тўғри электрон базага киритди. Натижада республика бўйича жами 8,3 миллионта хонадон тўлиқ рўйхатга олинди. Такрорий ҳолатлар тизим томонидан автоматик аниқланди.
Маълумотлар биринчи марта тўлиқ рақамли шаклда йиғилди. Одамлар онлайн фаол қатнашди. Ташкилий ишлар ҳам анча тизимли олиб борилди.
Энди энг муҳим босқич бошланади. Йиғилган маълумотлар таҳлил қилинади. Қайси ҳудудда аҳоли сони қанча, қайси жойда ижтимоий хизматларга эҳтиёж юқори, демографик ҳолат қандай ўзгаргани шу маълумотлар орқали аниқланади.
Дастлабки натижалар 2026 йил 1 июлигача эълон қилинади. Якуний натижалар 2027 йил 1 июлигача тақдим этилиши режалаштирилган.
@shokirjonov
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram