avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
02.03.2026 14:52
Shokirjonov news Газ лимити бўйича қорақалпоғистонлик обуначимиз ёзяпти: «Октябр ойидаги 500 м3 ва март ойидаги 100 м3 базавий меъёрни қўшиб, 2 га бўлиб октябрга 300 м3, мартга 300 м3 қилиб беришсаям бўларди. Қолганига халқ қийналмасди, қорақалпоғистонликликлар айниқса. Ахир март ойида Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво совуқ бўлади-ку». @shokirjonov
Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёрни 15 мартга қадар узайтирибди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март ойининг дастлабки 15 кунида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши кутилаётгани сабабли аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Президентимизнинг топшириғига асосан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр ушбу икки ҳудуд учун 2026-йилнинг 15-мартигача узайтирилди, дейилади хабарда.

Анув куни кимдир "Энергетика вазирлиги кўр ва кар", деб ётувди. Мана, балодек эшитаркан-ку, Президент топшириқ берса...

Менда битта савол бор: хўп, нега энди лимит 15 мартгача? Ва нега энди 500 м3, Нима, 500 кубни 15 кунда ёқсанг ёқиб бўлдинг, нарёғи 1800 сўмданми шунда? Қанақа ҳисоб-китоб қилинади? 16 мартдан 100 м3 бўп қоладими лимит? Айтайлик, хонадон 16 март кунигача 238 м3 ёқди, қолган 262 м3и куйиб кетадими?

Бир яхшиликни ҳам албатта "подвох" билан, жабрдийда одамларнинг бошига бир муштлаб қиладие. Халқдан ҳам шунчалик жирканадимией, бу кўзини шира босганлар?

Тепада одамга ўхшаб лимит тақдим этишни таклиф қилишди. Октябр ойи март ойидагидек совуқ бўлмайди, айниқса ойнинг бошланиши. Сал калласи ишлайдиган одамга ўхшаб, шимолий ҳудудлар учун доимо март ва октябрда 300 м3 дан тақдим этинглар. Бўлди, олам гулистон.

300 м3 лимит март ойида доимий бошқа ҳудудлар учун ҳам тақдим этилса бўлади. Чунки мартда зах ва рутубатли кунлар секин-аста чекинади. 1 мартдан кунлар ҳашшакалла исиб кетмайди ҳеч қачон.

Свет учун 500 kWh лимит оралиқ лимит жорий қилдиларинг-ку? Бирор жойларинг камайиб қолмадику?

@shokirjonov
👍 35
💯 10
4
😡 1
17 3.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Shokirjonov news

10.1K
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar

Reklama uchun: 👉 @manager1_robot

Murojaat boti: 👉 @shokirjonovbot
Открыть в Telegram