avatar
Shokirjonov news
@shokirjonov
28.02.2026 09:48
#Ботга_ёзишмоқда

«Ассалому алайкум, Шуҳрат ака.

Мени жамиятимиздаги бир ҳолат жуда ўйлантиряпти ва бу адолатсизликдек кўриняпти.

Масалан, машинани белгиланганидан юқорироқ тезликда бошқарсак орадан бир неча кун ўтар ўтмас жарима қоғози келади. Камида Road24 ва MyGov.uz иловалари ҳам жаримадан хабардор қилади. Жарима бўлганингиздан бехабар қолмайсиз.

Лекин солиқ қўмитаси деб аталган бир аждарҳо ташкилот бор-ки, мободо солиқ ҳисобитини бир неча кунга кечиктирсангиз ёки яна қанақадир инсон ҳаётига зарар бермайдиган маъмурий қоидаларни бузсангиз отнинг калласидек жарима қилишади.

Жарима қилишгани майли, инсонмиз, адашамиз, ҳисоботни кеч топшириб қўямиз. Жарима чиқса — тўлашга ҳам тайёрмиз. Лекин ўша жаримага тортилганимиз ҳақидаги қоғоз жуда кеч (гумонимча, атайлабдан) бизга етиб келади.

Хабарингиз бор, масалан: мени 10 БҲМ жарима қилишса, мен бу суммани 15 кун ичида тўласам 50 фоиз чегирмаси бор. 10 БҲМ эмас, 5 БҲМ тўлаб қутулишим мумкин. Лекин бу қўмитадаги амалдорлар жарима хатини жуда кеч жўнатгани ҳисобидан бизнинг жаримани ундуриш ҳақида суддан чақирув бўлганидагина хабар топяпмиз.

Судялар ҳам айнан шу солиқ жаримасига келганда раҳм-шавқат қилишмаяпти. Ваҳоланки, камера ва радарлардан келган жаримани кўпинча бемалол камайтириб беришганини гувоҳи бўлиб турамиз.

Шу солиқдан жарима бўлганимиздан бизни хабардор қилишни яхшироқ йўлини ўйлаб топишса яхши бўларди. Яқин орада ўзим ва 3 та танишим айнан шу жаримага тортилиб, судланиб қолдик».

Ш.Ш.: ChatGPT дан сўрасам, Солиқ органлари қўллайдиган жарималарнинг аксариятига 50 ёки 30 фоизлик чегирма ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ деяпти.

Сабаби оддий эмиш:
• солиқ жарималари — молиявий-иқтисодий жавобгарлик,
• улар давлат бюджети манфаатларига тўғридан-тўғри зарар билан боғлиқ.

Янаям ДСҚ матбуот хизмати шу бўйича мутахассислардан тушунтириш олиб берса, жон деб эълон қилардик.

@shokirjonov
👍 26
🤔 2
1
12 2.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Shokirjonov news

10.1K
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar

Reklama uchun: 👉 @manager1_robot

Murojaat boti: 👉 @shokirjonovbot
Открыть в Telegram