Дунёга таниқли актёр Жеки Чан икки аёлдан ўғил ва қиз фарзанд кўради. Актёр ўғлини жуда кўп бор қўллаб-қувватлайди. Ҳатто 20 дан ортиқ филмида ўғлининг қўшиқларидан фойдаланади. Қизини эса доимий моддий пул билан таъминлаб туради. Лекин кутилмаганда фарзандларидан воз кечади ва меросини хайрия ташкилотларига қолдиришини эълон қилади. Жеки Чандан нега бундай қилганини сўрашганда, унинг берган жавоби бутун дунёни шокка солди.
Жеки Чаннинг оиласи анча мураккаб. Унинг ўғли — Жейси Чан, никоҳидаги муносабатдан туғилган. Актёр уни узоқ йиллар давомида қўллаб-қувватлади, ҳатто ўз филмларида ўғлининг қўшиқларидан ҳам фойдаланди. Бироқ Жейси ўзи мустақил муваффақият қила олмади. 2014 йилда эса катта миқдорда марихуана билан қўлга тушди. Хитой қонунларига кўра, бу жиноят учун ҳатто ўлим жазоси ёки умрбод қамоқ белгиланиши мумкин эди. Лекин Жеки Чаннинг мамлакатдаги обрўси ва нуфузи туфайли ўғли бор йўғи 6 ойга қамалди.
Қизи — Этта Нг эса Гонконглик модель аёлдан дунёга келган. У Европага кўчиб кетиб, бир қизга уйланганини эълон қилди. Бу эса Хитой қонунчилигида мутлақо тақиқланган ҳолат. Шу сабабдан отаси билан муносабатлари мутлақо узилиб кетди.
Жеки Чан эса шулардан кейин қатъий қарорга келди. Унинг сўзларига кўра: “Агар фарзандларим ҳақиқатан қудратли бўлса, ўз йўлларини топишади. Агар топа олмаса, менинг бойлигимга ҳам лойиқ эмаслар.”
�� Оммавий ахборот воситалари ёзишича, Жеки Чан тахминан $370–400 миллион долларлик меросини фарзандларига қолдирмайди, балки хайрия ташкилотларига йўналтиради.
�� Хулоса:
Фарзандларга кўп мерос қолдириш шарт эмас. Уларнинг ҳақиқий бойлиги — тарбия, илм ва одобдир. Агар фарзандларингиз тўғри йўлда тарбияланса, улар меҳнат ва билим билан ўз бойликларига эришадилар. Агар тарбия ва илм бўлмаса, катта мерос ҳам қўлдан чиқиб кетиши аниқ.
Гапларимга қўшиласизми?
👍870
💯328
🔥99
❤🔥46
🤔7
❤6
🤣6
⚡5
💘4
😍3
72 331 40.6K
Обсуждение
72
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсуждение 72
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram