Яна катталарнинг айби учун болалар қурбон бўлди😢
Сирдарёда кундош кундошини ва болаларини пичоқлабди, бир гўдак қурбон бўлган, бири жон талашяпти, 3 гўдак етим. Қотил қамалади, табиий.
Аммо бу ишларни бошлаган қўшхотинлик эркак қурбонми ёки айбдорми? Аминманки, ундан бечора, қурбон ясайдиганлар кўп топилади. Асл сабаб ҳам, фожиамиз ҳам шунда.
Кўпхотинлиликни диний, табиий, моддий ва яна аллақандай омиллар билан оқлаб, ҳалоллаб бераётганлар, тарғиб қилаётганлар, тоқат қилаётганлар ва кўз юмаётганлар ҳам бунга билвосита айбдор. Ҳаммамиз айбдормиз.
Агар мингталаб инсонлар шундан бахт топганини айтса ҳам, шу биргина фожиа юки барини босиб кетади.
@shahnozxon
Обсуждение 5
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram