Тўғриси, ҳозир кўп нарса сунъийлашиб кетди. Суратлар, рекламалар, фильмларни ҳам сунъий идрок воситасида ясашаётган бир даврда ҳақиқий инсон қўли ва ижоди маҳсули бўлган санъат асарларининг қадри яна ҳам ошмоқда.
Юқоридаги видеодаги асарларни кўриб, одамни юраги жиз этади. Булар "Янги Ўзбекистон: маҳалла, анъаналар, инсоний қадриятлар" танловига юборилган асарлар экан. Халқимизда истеъдодлар кўп, уларни кўриш, кашф эитш керак.
Бу расмларни оддий маҳалладошларимиз яратганига ишониш қийин.
Майнинг бошида (1-5 май) Марказий кўргазмалар залида шу асарларнинг кўргазмаси
бўларкан.
Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига чиройли совға.
Бориб, ўша ердаги атмосферани ҳис қилиб келишни маслаҳат бераман.
@shahnozxon
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram