avatar
Hududiy vakillik organlari faoliyatini o’rganish markazi
@senat_markazi
18.05.2026 11:04
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида янги самарали бошқарув механизмлари жорий этилмоқда

Олий Мажлис Сенатининг бугунги 15-ялпи мажлисида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

🔹 Қонун билан маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига қатор муҳим янгиликлар киритилмоқда🔹:

✅ Маҳаллий Кенгашларда Кенгаш раиси ўринбосари институти жорий этилади. У бир вақтнинг ўзида Кенгаш котибияти мудири вазифасини ҳам амалга оширади.

✅ Кенгашлар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Кенгаш Раёсати ташкил этилади. Унинг таркибига Кенгаш раҳбарияти, доимий комиссиялар ва сиёсий партия гуруҳлари раҳбарлари киради.

“Кенгаш соати” институти жорий этилмоқда. Энди депутатлар аҳолини қийнаётган долзарб масалалар юзасидан маҳаллий давлат органлари ва мутасаддилардан тезкор жавоб олиш имкониятига эга бўладилар.

💬 Сенаторлар таъкидлаганидек, ушбу Қонун Президентнинг 2025 йил 23 июндаги ПФ–98-сонли Фармони ижросини таъминлашга хизмат қилиб, “Кучли Кенгаш – ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойилини амалда қарор топтиришда муҳим қадам бўлади.

📍Қонуннинг қабул қилиниши:
— вакиллик назорати таъсирчанлигини кучайтиришга,
— ҳудудий муаммоларни ҳал этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
61 1.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Hududiy vakillik organlari faoliyatini o’rganish markazi

1.3K
Открыть в Telegram