Hududiy vakillik organlari faoliyatini o’rganish markazi
@senat_markazi
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида янги самарали бошқарув механизмлари жорий этилмоқда
Олий Мажлис Сенатининг бугунги 15-ялпи мажлисида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланди.
🔹 Қонун билан маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига қатор муҳим янгиликлар киритилмоқда🔹:
✅ Маҳаллий Кенгашларда Кенгаш раиси ўринбосари институти жорий этилади. У бир вақтнинг ўзида Кенгаш котибияти мудири вазифасини ҳам амалга оширади.
✅ Кенгашлар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида Кенгаш Раёсати ташкил этилади. Унинг таркибига Кенгаш раҳбарияти, доимий комиссиялар ва сиёсий партия гуруҳлари раҳбарлари киради.
✅ “Кенгаш соати” институти жорий этилмоқда. Энди депутатлар аҳолини қийнаётган долзарб масалалар юзасидан маҳаллий давлат органлари ва мутасаддилардан тезкор жавоб олиш имкониятига эга бўладилар.
💬 Сенаторлар таъкидлаганидек, ушбу Қонун Президентнинг 2025 йил 23 июндаги ПФ–98-сонли Фармони ижросини таъминлашга хизмат қилиб, “Кучли Кенгаш – ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойилини амалда қарор топтиришда муҳим қадам бўлади.
📍Қонуннинг қабул қилиниши:
— вакиллик назорати таъсирчанлигини кучайтиришга,
— ҳудудий муаммоларни ҳал этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Hududiy vakillik organlari faoliyatini o’rganish markazi
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ