avatar
Pressuzb
@pressuzb
вчера, 15:54
❗️Россиядаги ҳодиса оқибатлари бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Россиянинг Татаристон Республикаси Нижнекамск шаҳрида содир бўлган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва фуқароларимизга ёрдам кўрсатиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

10 август куни тонгда Нижнекамск шаҳридаги қатор объектларга дронлар орқали ҳужум қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида қурилиш корхонасида ишлаган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, бир неча фуқаролар эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган.

Президент топшириғи асосан ташкил этилган Ҳукумат комиссиясига:

жабрланган фуқароларимиз ҳолидан хабар олиш ва уларга зарур ёрдам кўрсатиш;
ҳалок бўлган фуқароларни махсус авиарейс орқали Ўзбекистонга олиб келиш;
марҳумларни тегишли манзилларга етказиш;
уларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш вазифалари юклатилди.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Миграция агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Россияга юборилди.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари ҳодиса жойига етиб бориб, россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрмоқда.

@pressuzb
30 4.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Pressuzb

25.1K
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Открыть в Telegram