Маҳаллаларда янги иқтисодий модель: 1 759 та ҳудудда қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
“Долзарб 40 кунлик” доирасида маҳаллалар иқтисодиётини ривожлантириш бўйича амалий ишлар бошланди. Агробанк томонидан Жиззах вилоятининг Бахмал туманида ўтказилган семинарда мазкур тизимнинг аниқ механизмлари очиқланди.
Асосий йўналишлар:
➖ Агробанкка бириктирилган 1 759 та маҳаллада ўрганишлар ўтказилиб, ҳар бирининг ички салоҳиятига мос «локомотив» микролойиҳалар шакллантирилмоқда.
➖ Маҳаллаларни кичик ишлаб чиқариш марказларига айлантириш учун маҳаллаларни ихтисослаштириш, “таянч маҳалла” ва “ихтисослашган маҳаллалар кластери” моделлари асосида ҳудудларни комплекс ривожлантириш жорий этилмоқда.
➖ “Agrostar” компаниялари билан ҳамкорликда “етиштириш – қайта ишлаш – сақлаш – қадоқлаш – сотиш” занжирини шакллантириш тўлиқ йўлга қўйилмоқда.
➖ Жараёнлар “Бир контур — бир маҳсулот” ва “устоз-шогирд” тамойиллари асосида олиб борилмоқда.
Мазкур ёндашув шаблон бўйича эмас, балки аниқ манзилли иш кўриш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини барқарор оширишга хизмат қилмоқда. Бундан асосий мақсад — бу борадаги илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш ҳамда уларни бошқа ҳудудларда ҳам самарали жорий этиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
@pressuzb
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram