avatar
Pressuzb
@pressuzb
06.08.2026 09:20
Humans ишида навбатдаги қарор: учинчи шахслар жалб қилинди

Humans App дастурий таъминотига эгалик ҳуқуқи юзасидан давом этаётган суд ишида эндиликда яна икки компания ҳам иштирок этади. Миробод туманлараро суди Humans Lab ва Humans Trading компанияларини ишга учинчи шахс сифатида жалб қилиш ҳақида ажрим чиқарди.

Бу қарорга даъвогар томонининг илтимосномаси асос бўлган. Ундан аввал Адлия вазирлиги ҳузуридаги Патент идорасига Humans App дастурий маҳсулоти билан қайси юридик шахслар боғлиқлиги юзасидан мурожаат қилинган. Олинган жавобда Humans Lab ва Humans Trading компанияларининг мазкур дастурий маҳсулот билан алоқадорлиги қайд этилгани маълум қилинди.

Шундан сўнг суд мазкур компанияларни ҳам иш жараёнига жалб қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу уларнинг иш бўйича якуний қарордан манфаатдор томон сифатида ўз муносабатини билдириши, судга изоҳ ва далиллар тақдим этиши учун ҳуқуқий асос яратади.

Кейинги суд мажлисларида Humans Lab ва Humans Trading’нинг Humans App билан қандай ҳуқуқий муносабатда экани, дастурий маҳсулотдан қайси асосларда фойдаланаётгани ҳамда бу ҳолат даъвода кўтарилган эгалик ҳуқуқи масаласига қандай таъсир қилиши мумкинлиги муҳокама қилиниши кутилмоқда.

@pressuzb
11 7K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Pressuzb

25.1K
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Открыть в Telegram