avatar
Pressuzb
@pressuzb
03.06.2026 12:55
Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнози “барқарор”дан “ижобий”га ўзгарди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га яхшилади.

“Глобал беқарорлик ҳамда молия бозорларидаги мавҳумлик шароитида, Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистон изчил ислоҳотларни қатъият билан давом эттирмоқда. Ушбу ўзгаришларни халқаро ҳамкорларимиз эътироф этаётгани биз учун алоҳида аҳамиятга эга”, - деди Саида Мирзиёева.


Шунингдек, 2030 йилга қадар Ўзбекистон рейтингини “инвестициявий” даражага олиб чиқиш мақсад қилингани таъкидланди.

Ушбу ижобий ўзгариш мамлакатга хорижий инвестицияларни янада кўпроқ жалб этиш, халқаро молия бозорларидан арзонроқ ресурслар олиш ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлашда халқаро ҳамкорлар учун аниқ кафолат бўлиб хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда мамлакат рейтинги BB- дан BB даражасига кўтарилган эди. Бугунги қарор ўтган йилги тарихий муваффақиятнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

@pressuzb
15 6.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Pressuzb

24.9K
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Открыть в Telegram