Ўзкомназорат оммавий ахборот воситалари учун гувоҳнома беришни бошлади
Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга гувоҳнома бериш ваколати Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига (Ўзкомназорат)
ўтказилганди.
Бир неча ойлик танаффусдан сўнг инспекция томонидан оммавий ахборот воситаси сифатида фаолият юритиш учун гувоҳнома бериш жараёни бошланди. Бу маълумотни идора матбуот хизмати тасдиқлади.
Шунингдек, бугунга қадар ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган гувоҳномаларда (АОКА ёки ундан олдинги ваколатли ташкилот номида) ўзгариш юз берди. Гувоҳномалар Ўзкомназорат томонидан берилгани қайд этилган.
@pressuzb
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram