avatar
Олий суд | Расмий канал
@oliysuduz
07.08.2026 16:05
ЭСЛАТМА!

Ҳурматли фуқаролар, аввал хабар берилганидек жорий йилнинг 8 август (шанба) куни Олий суд раиси ва ўринбосарлари, Судьялар олий кенгаши раиси ва ўринбосари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти судлари раислари, ўринбосарлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси (жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек уларнинг қонуний вакиллари) учун процессуал хусусиятга эга мурожаатларни қабул қилиш бўйича сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабул давомида суд ҳужжатлари устидан келтирилган процессуал шикоятлар ҳамда суд органлари ваколатига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади.

Қабулга келувчи шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта), вакиллардан эса ваколатини тасдиқловчи тегишли ҳужжат, шунингдек мурожаат мазмунига оид суд ҳужжатлари ҳамда бошқа тегишли материалларни ўзлари билан олиб келишлари сўралади.

Мурожаатлар қабул қилиш ва кўриб чиқиш амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.


Рўйхатдан ўтиш соат 9.00да, қабул соат 10:00да бошланади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир темур шоҳ кўчаси, 107 уй, "Ўзэкспомарказ" МКК

Veb-sayt I Telegram I Facebook* I Instagram* I YouTube
170 6.8K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Олий суд | Расмий канал

20.4K
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Открыть в Telegram