Олий суд раисининг ўринбосари А. Шукуров Бухоро вилояти судларида яратилган шарт-шароитлар билан танишди
Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш, судьялар, суд аппарати ходимлари ҳамда фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар жойида ўрганилди.
Шунингдек, судларнинг фаолияти ташкил этилиши, судьялар ва ходимларининг самарали меҳнат қилиши учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, фуқароларнинг судга мурожаат қилишлари учун яратилган қулайликлар атрофлича кўздан кечирилди.
Ўрганишлар якуни бўйича судлар фаолиятини янада такомиллаштириш, суд ишларини самарали ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди ҳудудида барпо этилаётган қўшимча бинолар ҳамда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши билан танишилди. Қурилиш-пудрат ташкилоти вакиллари ҳамда ишчи-қурувчилар билан ўтказилган мулоқотда олиб борилаётган ишларни белгиланган муддатларда, сифат талаблари асосида якунлаш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Veb-sayt I
Telegram I
Facebook* I
Instagram* I
YouTube