22 май куни аҳоли билан бевосита мулоқотни таъминлаш, ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг оворагарчилигини олдини олиш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида Олий суд раисининг ўринбосари А.Шукуров бошчилигида Хоразм вилоятида суд масалаларига доир сайёр қабуллар ўтказилди.
✅Боғот ва Хива туманларида ташкил этилган сайёр қабуллар давомида
108 нафар фуқаро қабул қилинди.
🔹Қабул қилинган фуқаролар мурожаатларининг
34 таси жиноят,
53 таси фуқаролик,
7 таси иқтисодий ҳамда
14 таси маъмурий судловга оид мурожаатларни ташкил этди.
🔹
71 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилиб,
37 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Мурожаатлари ҳал бўлган 12 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий суд раиси номига ёзма ташаккурнома билдирди.
Сайт I
Telegram I
Facebook* I
YouTube I
Instagram*
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram