avatar
Олий суд | Расмий канал
@oliysuduz
14.04.2026 12:25
❗️❗️Эндиликда Ягона интерактив давлат хизматлар портали фойдаланувчилари хабарнома орқали суд мажлиси тўғрисида хабардор бўлиш ҳамда фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотлари билан танишиш имконияти яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифага кўра фуқароларга янада қулайликлар яратиш, суд ишлари бўйича тезкор маълумот етказиш мақсадида Олий суднинг ахборот тизимлари Ягона интерактив давлат хизматлар портали билан интеграция қилинди.

✅Бунинг натижасида жисмоний ва юридик шахсларга ўзларига тегишли фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан суд мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва суд тўғрисида олдиндан хабардор бўлишади.

Ушбу хизмат жорий этилиши натижасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг судга келиб-кетиш билан боғлиқ ортиқча харажатлари ва вақт сарфи қисқартирилади, шунингдек суд мажлиси иштрокчиларининг суд мажлиси тайинланганлиги ҳақида бехабар қолиш ҳолатларига барҳам берилади.

Сайт I Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
125 20.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Олий суд | Расмий канал

16K
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Открыть в Telegram