Namangan viloyati hokimligi
@namvilhok
#Мурожаатлар_эътиборда
Очиқ мулоқот — тадбиркорлар манфаати йўлида: вилоят ҳокими ва Марказий банк раиси тадбиркорлар билан учрашди.
Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши катта мажлислар залида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Тимур Ишметов иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мазкур учрашув давлат ва бизнес вакиллари ўртасидаги мулоқотни янада мустаҳкамлаш, тадбиркорларни қийнаётган масалаларни тўғридан-тўғри эшитиш ҳамда уларга амалий ечим топиш мақсадида ташкил этилди. Очиқ мулоқотда вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 50 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этди.
Тадбир давомида ҳудудда бизнес юритиш учун яратилган шарт-шароитлар, тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, банк хизматларини янада такомиллаштириш, инвестиция жалб этиш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги лойиҳаларни молиялаштириш каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида билдирилган ҳар бир мурожаат, таклиф ва ташаббуслар масъуллар томонидан алоҳида назоратга олиниши, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири бўлиб қолиши қайд этилди.
Sayt | Telegram | Instagram* | Facebook* | X | YouTube

Хусусан, мазкур очиқ мулоқотда турар-жой қурилиши билан шуғулланувчи корхона “Орзу Сити” МЧЖ раҳбари Қобилжон Турсунов кўп қаватли турар-жойлар қуриш йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, тадбиркор аҳолининг уй-жой сотиб олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида ипотека асосида харид қилинадиган хонадонлар учун бошланғич тўлов миқдорини арзонлаштириш, шу орқали фуқароларга янада қулай ва енгил молиявий шарт-шароитлар яратиш бўйича таклиф билдирди.
Вилоят раҳбари ҳамда Марказий банк раиси томонидан ушбу таклиф эътибор билан тингланиб, уни атрофлича кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этиш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида билдирилган ҳар бир мурожаат, таклиф ва ташаббуслар масъуллар томонидан алоҳида назоратга олиниши, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири бўлиб қолиши қайд этилди.
Sayt | Telegram | Instagram* | Facebook* | X | YouTube
36 3.2K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram